UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  0 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  12 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  23 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  57

Ҳакамликдан яна катта футболга қайтишига нима сабаб бўлди? Фарғонада футбол пасайганми? Отабек Ҳайдаров билан интервью Янгиликлар

Ҳакамликдан яна катта футболга қайтишига нима сабаб бўлди? Фарғонада футбол пасайганми? Отабек Ҳайдаров билан интервью

Яқинда сайтимизда ўз вақтида "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Турон" клубларида тўп тепган ҳужумчи Отабек Ҳайдаровнинг ҳакамлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Бироқ айни пайтда ушбу футболчи Қирғизистоннинг "Нефтчи" клубида тўп тепмоқда. Хўш нима учун футболчи қарорини ўзгартирди? Шу ва бошқа бир нечта саволлар билан Отабек Ҳайдаровга юзландик. 


- Ўтган мавсумда "Турон" сафида ўйнаб жамоа билан Про лигага йўлланма олдингиз. Бироқ июнь ойида ҳакамликни бошлаганингиз ҳақида хабарлар чиқди.  Ростдан ҳам катта футболни якунлаб ҳакамликка ўтганмидингиз? 

- Тўғри таъкидладингиз. Ўтган мавсум якунларига кўра "Турон" билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритдик. Шундан сўнг Малдив чемпионати вакилидан таклиф бўлгани учун жамоадан кетишга қарор қилдим. Бунинг айрим сабаблари бор. Декабрь ойида Малдивга етиб бордим. 3 ой яхши ўйнаб юрдим. Кейин эса жароҳатлар кўпайиб кетди. Шундан сўнг фаолиятимни тугатиш мақсадида уйга қайтдим. Ҳакамликка ўтганим рост. 

- Қарорингизни ўзгариши нима билан боғлиқ? Ҳакамлик қийин, энг кўп танқидлар, эътирозлар остида қоладиган соҳа ҳисобланади...

- Ростдан ҳам ҳакамликка ўтдим. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Лекин билдимки жуда оғир касб экан. Ҳамма футболчилар, мураббийлар айниқса мухлислар нафрат кўзи билан қарашни бошлашди. Бу ҳолат менга тўғри келмаслигини тушуниб етдим. Ҳакамлик соҳасида ишлаётган ҳаммага сабр-тоқат тиладим. 

- Эшитишимизга қараганда айни пайтда катта футболга қайтгансиз ва Қирғизистоннинг "Нефтчи" клубида ўйнаяпсиз...

- Ушбу клубда олдин ҳам тўп тепганман. Менга бегона эмас. Биринчи маротаба ўйнаётганим йўқ. Худога шукур ҳозирда ҳаммаси яхши. 

- "Турон" жамоасининг бу йил Суперлигадаги иштирокига қандай баҳо берасиз?

- "Турон" жорий мавсумда биринчи маротаба Суперлигада қатнашмоқда. Фикримча омад етишмаяпти. Боиси ҳар бир учрашувда жуда яхши ўйнашмоқда. "Турон", "Қўқон-1912" иштирокидаги ҳамма ўйинларни кўриб бораман. Ғалабалар ҳам бўлади. Уларга омад ва зафарлар тилайман. 

- Фарғонадаги барча жамоада ўйнагансиз. "Нефтчи" Про лигада, "Қўқон-1912" ва "Турон" пастки ўринларда юрибди. Барибир ҳамма натижага қараб баҳо беради. Сизнингча Фарғонада футбол пасайганми?

- Йўқ, пасайган дея олмайман. "Нефтчи"нинг олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Бу йўлда улар жиддий кураш олиб бормоқда. Худо хоҳласа жорий йилда элитага қайта олишади. "Турон" ва "Қўқон-1912"га юқорида айтганимдек омад етишмаяпти. Яйпандаги футболга бўлган эътиборни кўриб одамни ҳаваси келади. Бу клублар ўз сўзларини айтишларига ишочим комил. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика