UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

"Ҳакамлар нотўғри тушунгани сабаб 1 ойга яқин ўйнамадим, бу ҳали якун эмас" — "Андижон"нинг албаниялик легионери яна нималар деди? Янгиликлар

"Ҳакамлар нотўғри тушунгани сабаб 1 ойга яқин ўйнамадим, бу ҳали якун эмас" — "Андижон"нинг албаниялик легионери яна нималар деди?

"Андижон"нинг илк турда "Насаф" майдонидан ғалаба билан қайтиши, меҳмонда "Олимпик"нинг мағлуб этилиши, "Металлург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол.

Сизнингча, бари тасодифми?

Ўтган турда хет-трик қайд этган жамоанинг албаниялик легионери Рубин Хебай бу борадаги фикрларимизга қўшилмади ва "Металлург" билан ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

- Ҳисобдан ва ўйинни боришидан келиб чиққанда "Металлург" билан ўйин осон ўтдими? Сиз учун аҳамияти нимада бўлди?

- Йирик ҳисоб қайд этилгани ўйин осон ўтганидан далолат бермайди. Эътибор берган бўлсангиз, 3 та голни жуда тез фурсатларда уриб олдик. Ўйин бизники эканлигига ишончимиз ортди. Натижада ўйнни назорат қилиш бироз осонлашди. 

- Ўзбекистон чемпионатидаги гол урган, хет-трик қайд этган илк албаниялик легионер бўлдингиз. Бу борада ўйиндан олдин маълумотга эгамидингиз?

- Ҳа, клуб билан шартнома имзолаётганимда менга айтишган эди. Умуман олганда, мамлакатингиз ва чемпионат ҳақида кўп маълумотга эга эмасдим, дея оламан. Бироқ таклиф тушиши билан кўп маълумотлар қидирдим. Осиёда тажриба орттиришни истадим. 


- Орада дисквалификацияни ҳисобга олмаганда майдонга тушган ўйинларингизда ҳақиқий даражангизни кўрсата олмагандингиз. "Металлург" билан ўйиндаги хет-трик барчасини ўзгартирадими? Ёки бу тасодиф бўлдими?

- Менимча, тасодиф эмас-ку, жамоа бўлиб яхшироқ ўйнадик. Аввалги учрашувларга қараганда кўпроқ ҳужум қилишга интилдик. Биринчи учрашувда голли узатмани амалга оширдим. Бироқ "Сурхон" билан учрашувда ҳакам мени нотўғри тушунди ва қизил карточка кўрсатиб, хатога йўл қўйди. Деярли 1 ой давомида майдонга тушганим йўқ. Йирик ҳисобли ғалаба ўзимизга ишончни орттирса ажабмас. Бир оила бўлиб ҳаракат қилсак, ўйлаган натижамизга эришамиз. 

- Европада кўп клубларда ўйнагансиз. "Андижон" мухлисларининг уларга ўхшаш томони борми?

- Қандайдир таққосламаган бўлардим. Шуни айтишим мумкинки, мухлислар бизнинг 12-футболчимиз. Бизга майдондан ва майдон ташқарисида катта ёрдам беришади. 


- Янги қитъа, янги жамоа "Андижон"га қандай келиб қолдингиз? Чунки ўша паллада трансферлар ойнаси ёпилишига жуда оз вақт қолганди?

- Сўнгги паллада қабул қилинган қарор эди. Албатта европаликлар билан солиштирганда фарқ бошқача. "Андижон"да муносиб тўп тепиб, жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман. 

- Жорий йилда нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Қўлимдан келган барча имкониятни ишга соламан. Ҳар бир ўйинда бор кучим билан ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, бу ҳали якун эмас.


Абдулазиз Искандаров сухбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика