UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  1 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  7 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  7 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  22 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6

"Ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади" — Суперлига мураббийларидан 8-тур иқтибослари Янгиликлар

"Ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади" — Суперлига мураббийларидан 8-тур иқтибослари

Кескин фикрларга бой ўтган тур.

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган учрашувлардан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманларида жамоаларнинг бош мураббийлари томонидан янраган фикрларни яна бир бор ёдга олиб ўтамиз. 


 —  Клуб сиёсати сабаб биз легионер футболчи жалб етмаймиз. Маҳаллий футболчиларни жалб этишимиз, ёшларни тарбиялашимиз керак. (с) Луисма Эрнандес "Металлург" бош мураббийи


— Ўтган мавсум осмонда эдик, бу йил пастга тушиб қолдик. Жамоа таркиби янгидан шакллантирилди. Яхши футболчини жамоага олиб келиш қийин, лекин "Нефтчи"ни кўтараман деб келган ва жон куйдириб ўйнаётган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. (с) Илҳом Мўминжонов "Нефтчи" бош мураббийи.


— Ўйлашимча, рақиб фейр-плейга амал қилмади. Билмадим, улар спортни қандай тасаввур қилишади. Спортда рақибга ҳурмат бўлиши керак. Рақиб эса бир неча бор спортга нолойиқ ҳаракатларни амалга оширди. (с) Предраг Роган "Динамо" бош мураббийи.


— Бундай мағлубиятни қабул қилиш осон эмас. Шахсан мен учун оғир зарба. Очиғи мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Сўнгги дақиқаларда эса концентрацияни йўқотдик. (с) Денис Коростиченко "Локомотив" бош мураббийи.



— "Сурхон" билан ўйиндан сўнг раҳбариятдан истеъфо сўрадим, аммо улар бу нотўғри йўл экани айтишди. Уларнинг ишончи менга қўшимча куч бағишлади. Чунки ўзим қўқонликман, кўчага чиқиб, бошни кўтариб юриш ҳам зарур.  Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. (с) Бахтиёр Ашурматов "Қўқон-1912" бош мураббийи.


— Биласизми, бунақаси охирги 3-4 турдан буён кузатилмоқда. Эҳтимол, "Сўғдиёна" кимдирга халақит қиляптими, тўғриси, бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки Жиззах шаҳри ёки жиззахлик мухлислар бошқа давлатданми? (с) Улуғбек Бақоев "Сўғдиёна" бош мураббийи.



— Агарда ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади. Бу эса жуда ва жуда ёмон. Мен чет эллик инсон сифатида сизнинг мамлакатингизни ва барча қадриятларингизни ҳурмат қиламан. (с) Анхель Лопес "Сурхон" бош мураббийи.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика