UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Ҳафта иқтибослари ёхуд мураббий ва футболчилардан энг сара фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари ёхуд мураббий ва футболчилардан энг сара фикрлар

Ўтган ҳафта давомида жаҳон ва Европа матбуотида чоп этилган мураббий ва футболчилар томонидан янграган энг сара фикрларни келтириб ўтамиз.



- "Мен бироз йиғлаб олдим. Таркибдаги ёши катта футболчиларга қаранг, улар бу охирги имконият эканлигини жуда яхши ҳис қилиб туришганди. Бунга ишониш қийин. Бу оқшом бизда қаҳрамонлар кўп". (Швеция терма жамоаси бош мураббийи Жанне Андерсон Италияга қарши ЖЧ саралаш плей-офф баҳсидан сўнг)

- "Бу жамоа жаҳон чемпионатидаям ўзини кўрсатади. Биз мусобақага шунчаки иштирок учун бормаймиз. Бизда иштиёқ ва хоҳиш жуда юқори бўлади". (Миср термаси дарвозабони Эссам Эл Хадари ўз жамоасини мундиалда нима кутаётгани ҳақида)

- "У жуда кўплаб ютуқларга эришган буюк футболчи бўлган. У сен ҳақингда яхши гапларни айтса, бу албатта ёқади. Ёшликда машҳурларнинг финтини видео орқали кўриб уларга ўхшашга ҳаракат қиласан. Роналдо доим очиқ футбол намойиш этган ва бу менга ҳар доим ёққан". ("МЮ" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд бразилиялик "афсунгар" Роналдо ҳақида)

- "Мен Манчестерга бориб Габриэл Жезуснинг голини кўришим керак. У қандай ўйинчи-я! Кучли, тез, Бразилия учун катта умид". (Робиньо ватандоши Габриэл Жезус ҳақида)

- "Ҳамма Мессига қарши ўйнашни хоҳлайди". (Тунис терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гилане Чаалани жаҳон чемпионатида Мессига қарши ўйнаш нияти борлиги ҳақида)

- "Бизга янада кўп иқтидорлар керак эмас, биз ҳозирги иқтидорлар билан тўғри ишлаб ҳам ўз мақсадимизга эришган бўлардик". (АҚШлик ярим ҳимоячи Кристиан Пулишич ЖЧ саралашидаги омадсизликдан сўнг)

- "Ёшлигимда катта футболчи бўлиб, катта жамоада ўйнайман десам ҳамма куларди. Бу менда иқтидор йўқлигидан эмас, балки оддий қишлоқдан Европага боришимни ҳеч ким тасаввур қилолмасди. Лекин мен доим олға интилдим ва якунда бунга эришдим". (Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ўз фаолияти ҳақида)

- "Ватанинг учун жаҳон чемпионатига чиқишда ёрдам бериш нақадар яхши! Ёшим ўтяпти, кейинги ой 38га тўламан. Аммо ўзимни ҳозир ҳам гўдакдек ҳис қиляпман. Биз охирги икки ярим йил жуда қаттиқ меҳнат қилдик ва якунда ўз мақсадимизга эришдик". (Австралиялик Тим Кэйхилл терма жамоаси Гондурасни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг)

- "Менимча, Англия жуда яхши имкониятга эга, чунки жамоада кучли футболчилар кўп. Жанубий Америкада кучли жамоалар кўпроқ, Европада эса энг кучлиси ҳозир учта ё тўртта. Англия бемалол энг кучлилардан бири бўлиши мумкин". ("МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньо кейинги йил ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида Англиядан кўп нарса кутаётгани ҳақида)

- "Мен Ирландиянинг ўйинидан ҳайронман. Чунки рақиб Эриксенга жуда кўп бўш жой қолдирди. Уни бўш қўйдингми, гол уради. Эриксен тўп учун чанқоқ, машғулотларда тинмай меҳнат қилади ва ўйлайманки, у жаҳоннинг энг кучли ўнта футболчисидан бири". (Дания термаси бош мураббийи Оге Харейде Ирландия билан ўйинда учта гол урган Кристиан Эриксен ҳақида)

- "Биз бу воқеани 35 йилдан зиёд кутдик. Биз яна жаҳон чемпионатидамиз. Халқимизга шундай қувончли дамларни тақдим этгани учун жангчиларга катта раҳмат. Олға, Перу!" (Перу мамлакати Президенти Педро Пабло Кучзински миллий терма жамоа жаҳон чемпионатига чиққанидан сўнг)

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика