UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   11 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  16 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Ҳафта иқтибослари ёхуд футболчи ва мураббийлардан энг сара фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари ёхуд футболчи ва мураббийлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра ўтган ҳафта матбуотда янграган футболчи ва мураббийларнинг энг сара фикрларини беришда давом этамиз.

Бу гал "Ҳафта иқтибослари" рукнига ўзгартириш киритишни лозим топдик. Яъни, бундан буён имкон қадар ўзбек футболига алоқадор кишиларнинг ҳам эътиборга молик гапларини бериб боришга ҳаракат қиламиз. 

- "Евро-2016да ватаним терма жамоаси кўрсатган ўйин ҳамон кўпчиликнинг ёдида. Уэльс ҳеч ким кутмаганда ярим финалга етиб борди. Бунақа ҳолат 60 йилда кузатилмаганди. Бу натижа биринчи навбатда ёшларга катта тахсир кўрсатади, уларда иштиёқ пайдо бўлади. Агар Ҳиндистон ҳам U-17 жаҳон чемпионатида ўзидан илиқ таассурот қолдира олса, бу улар учун унутилмас воқеа бўлади" (Райан Гиггз 6 октябрь куни Ҳиндистонда старт оладиган U-17 жаҳон чемпионати олдидан)

- "Мен одамларнинг гапига аҳамият бермайман. Ҳакамлик ҳамма учун бир хил. Эркакми, аёлми, қўлига ҳуштак олдими - мақсад ўйинни яхши бошқариш бўлиши керак. Ҳакам сифатида барча ҳамкасбларимиз тенг ҳуқуқли". (Бибиана Штейнхаус Германия ченмпионати ўйинини бошқарган илк аёл ҳаками бўлгани ҳақида)

- "Зиданнинг айтишича, Мессидан кейин чап оёқда зўр ўйнайдиган мендан бошқа ҳеч кимни кўрмаган экан. Мен унинг бу гапидан жуда таъсирландим". ("Реал" ҳужумчиси Марко Асенсио Зиданнинг ўзига берган таърифи ҳақида)

- "Агар нохуш воқеани эсдан чиқармасанг, фақат ўзингга қийин бўлади. Бу ўринда битта саволга жавоб беришинг керак: яна футбол ўйнай оламанми-йўқми? Мен футбол ҳақида кўп ўйладим ва охири ўша воқеани эсдан чиқариб юбордим". ("Кристалл Пэлас" ҳимоячиси Папе Суаре бир йил олдин автофалокатга учраб ҳозир унутиб юборгани ҳақида)

- "Мен унинг икки миллионта голини кўрганман. У мен учун биринчи рақамли" (Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг бразилиялик Роналдога берган таърифи)

- "Мен Мессини шуғуллантираётганимдан хурсандман. У нотабиий ўйинчи. У тўп билан экан, албатта ҳозир нимадир бўлишига ишонасан. Гап фақат унинг голларида эмас, асосийси у ўйинни тўлиқ ҳис қилади. Месси исталган нуқтада ўйнайди, хоҳ ҳужум, хоҳ ярим ҳимоя, марказми, қанотми, унга фарқи йўқ". ("Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Ювентус" билан бўлиб ўтган 3:0 ҳисобидаги ўйиндан сўнг)

- "Тиззам яхши бўлиб қолди. Мен ҳаммадан жим туришни сўрайман, майдонга қайтганимда бутун дунё бу ҳақда билиб олади". (Златан Ибрагимович жароҳатидан соғайиб майдонга қайтаётгани ҳақида)

- "У мен учун афсона. Керак бўлса сочимни ҳам уникига ўхшатиб олдириб юришга тайёрман". (Клиан Мбаппе ўзининг энг ёқтирган футболчиси Зинедин Зидан ҳақида)

- "Олмалиқ" билан ўйинда ғалаба қозониш учун бизга ҳеч ким халақит қилгани йўқ. Шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаслик, ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмаслигимизга олиб келди". ("Обод" бош мураббийи Андрей Демченко "Олмалиқ"қа қарши баҳсдан сўнг)

- "Муҳими, сафардан бир очко билан қайтяпмиз. Навоийдан келган барча мухлисларга раҳмат". ("Қизилқум" ярим ҳимоячиси Акром Баҳриддинов Жиззахдаги ўйиндан сўнг)

- "Охирги тўртта ўйиннинг учтасида 0:0 ўйнадик, энди кейинги ўйинларда гол уришимиз ҳам керак". ("Динамо" бош мураббийи Олег Тюлькин "Бухоро" - "Динамо" баҳсидан сўнг)

- "Мен Қўқонликман, шаҳрим шаънини қанақадир моддий бойликка алмашмайман. Тўғри, ўтказиб юборилган голларда айбим бордир, лекин атайлаб хеч қачон гол ўтказмайман. Мен ўз шаҳрим, ўз маҳаллам ва оилам шаънини доим устун қўяман". ("Қўқон-1912" дарвозабони Азиз Ашуров "Машъал"дан учралган мағлубиятдан кейин)

- "Ўйинни қандай таърифлашга ҳайронман...". ("Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев жамоаси ўз майдонида "Динамо"ни юта олмагани ҳақида)

- "Майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг битта гол уришга эришдик. Агар камчиликда ўйнаб гол уришимизни олдиндан билганимда ўйинни 10 киши бўлиб бошлаган бўлардик". ("Металлург" бош мураббийи Рустам Мирсодиқов "Навбаҳор"га қарши кечган баҳс ҳақида)

- "Дарко Станоевич аслида қанот футболчиси эмас. Ўнг қанот ҳимоясида Аббос Отахонов билан Жаҳонгир Меҳмонов ҳам ўйнай олади. Шунчаки Дарко улардан кучлироқ бўлгани сабабли унинг хизматларидан айнан ўнг қанотда фойдаланяпмиз". ("Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич ҳақида)

- "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф тушсами? Мен Ўзбекистонни жуда ҳурмат киламан. Лекин терма жамоага ўтишим ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Чунки "Пахтакор" бош мураббийиман". (Шота Арвеладзе миллий терма жамоамизни бошқариш имконияти ҳақида) 

- "Кутилмаганда қизил карточка режаларимизни барбод қилди. Бундан кейин тартиб-интизомга диққатлироқ бўламиз". ("Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Сўғдиёна"га қарши жамоасининг бир киши кам бўлиб қолгани ҳақида)

- "Агар Одил Аҳмедов Ўзбекистонда келишилган ўйинлар бор деб ўйласа, келиб бизга айтсин ва муаммони биргаликда ҳал қилайлик". (ЎФФ келишилган ўйинларга қарши кураш бўлими бошлиғи Аҳрол Иноятовнинг Одил Аҳмедов фикрига жавоби)

- "Мен ЎФФ президенти бўлганимда терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқаман деб ваъда бермаганман. Чунки мен иш бошлаган пайтда футболимизда пойдевор йўқ эди". (ЎФФ собиқ президенти Мираброр Усмоновнинг 12 сентябрь кунги Ҳисобот-сайлов конференциясида айтган гапларидан парча)

- "Мен "Нефтчи"дан кетаманми? Буни раҳбарият ҳал қилади. Мен жамоага ёрдам бериш учун келганман. Аммо вазият кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда" ("Нефтчи" бош мураббийи Вадим Абрамов "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан кейин)

- "Нукусдаги ўйин янада қийин бўлади, чунки у ерда сунъий майдонда ўйнаймиз". ("Андижон" бош мураббийи сунъий майдонда тўп тепиш қийинлиги ҳақида)

Х.Холиқов тайёрлади. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика