UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10

Ҳафта иқтибослари. Месси, Хайнкес, Пирло ва бошқалардан ажойиб фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Месси, Хайнкес, Пирло ва бошқалардан ажойиб фикрлар

Сайтимиз одатига кўра ўтган ҳафта Европа ва жаҳон матбуотида янграган мураббий ва футболчиларнинг энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Мен ўзимни янги лойиҳа учун тайёрлаяпман. Январда яна машғулотларга қайтаман. Футбол ўйнашни тўхтатганимдан бери жисмоний формам жуда ўзгариб кетди. Мен жуда ўжарман, нимагадир аҳд қилдимми, эришмасдан қўймайман. Фаолиятимнинг охирги босқичини яхши ўтказа олмадим, нимадир содир бўлди-ю, мени футболдан итариб ташлади". (Бразилиялик собиқ футболчи Адриано яна футболга қайтиши мумкинлиги ҳақида)

- "Ҳаммаси охирида зўр бўлди ва биз жаҳон чемпионатига чиқдик. Ҳозир ҳаммамиз сокинмиз. Кўп марта босим остида қолдик, лекин мухлисларимиз қўллаб-қувватлаши туфайли муҳим воқеликка эришдик. Жаҳон чемпионати Аргентинасиз ўтганида жуда даҳшат бўларди. Энди жамоа ўзгаради, биз ўсамиз ва янада кучли бўламиз. Жаҳон чемпионатига бора олмасак деган қўрқув бор эди, аммо энди ҳаммаси ортда қолди. Буёғига бемалол мундиалга чиққанимиз байрам қилсак бўлади". (Охирги саралаш ўйинида учта гол урган Лионель Мессининг фикрлари)

- "Бу клубдан 2013 йил кетган бўлсам, бир кун келиб яна қайтаман деб ўйламагандим. Танқидчиларнинг айтишича, мен тўрт йил футболдан четда юрдим ва эндиликда жамоани бошқариш қийин бўлади. Лекин футбол қайта ихтиро қилинган спорт эмас. У олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Мен жамоани четдан яхшилаб кузатиб турдим. Ёшимга келадиган бўлсак, бу шунчаки рақам, бошқа нарса эмас. Баъзилар 45 ёшдаёқ ўзини қари ҳис қилади, лекин мен бундай ўйлаётганим йўқ. Менга ҳозир ҳам спорт ва мусиқа ёқади". (72 ёшли мураббий Юпп Хайнкес яна "Бавария"га қайтгани ҳақида)

- "У доим диққатини бир жойга жамлай олади. У шунингдек, сенга муҳим қарорлар қабул қилишда ҳам ёрдам бера олади. Унинг 20 дақиқалик видео орқали тушунтириши уч кунлик машғулотдан яхшироқ. Сен нима қилиш лозимлигини бирданига тушуниб етасан. Ўтган йиллар ичида у анча ўсишга эришди. Унда ғалаба бўлган истак ниҳоятда кучли. Қолаверса, ҳамма ишга сидқидилдан ёндошади. У шубҳасиз, энг яхшилардан бири". (Андреа Пирлонинг "Челси" бош мураббий Антонио Конте ҳақида фикрлари)

- "Мен ишонаманки, бу мусобақани мухлислар маза қилиб кузатишади ва Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати энг яхши мундиал сифатида тарихга киради. Бизга бутун дунёдан мухлислар келишади. Мен кўплаб чиройли стадионларни кўрганман ва "Лужники" ўйингоҳи шулардан бири. Агар стадионлар зўр бўлса, ташкилотчилик ҳам шунга яраша бўлади. Келаси йил Россияга келадиган ишқибозлар мамлакатимизни ва жаҳон чемпионатини янада кўпроқ яхши кўриб қолишади". (Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко кейинги йил ўз мамлакатида бўладиган мундиал ҳақида)

- "Бу - шунчаки даҳшат. Мен бир нечта видеоларни кўрдим ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидан ҳайратга тушдим. 90+5-дақиқада белгиланган пенальти эса... Мен Салаҳ учун хурсандман, уни бемалол Миср қироли десак бўлади". (Эмре Жан ўз жамоадоши Муҳаммад Салаҳнинг охирги дақиқада гол уриб Миср терма жамоасини 26 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионатига олиб чиққани ҳақида)

- "Ўтган йил ноябрь ойида бу жамоани қабул қилиб олганимда олдимизда турган вазифа нақадар муҳимлигини билардим. Ўтган 11 ой давомида ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ишладик. Лекин якунда вазифани уддалай олмадик. Бунинг ҳеч қандай баҳонаси йўқ. Масъулиятни ва айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан". (АҚШ терма жамоаси собиқ бош мураббийи Брюс Арена ЖЧ саралашдаги омадсизлик ҳақида)

- "Муҳими шуки, энди Ҳиндистонда ҳам футболга эътибор кучаяди. Болакайлар тўрт, беш, олти ёшдан бошлаб футбол мактабларига қатнашади. Ҳозирги футболчилар Гана, Колумбия каби жамоаларни енгишга қодир эмас, буни тўғри тушуниш керак. Лекин келажакда улардан яхши футболчилар чиқишига ишонаман. Биз Ҳиндистонда футбол жараёнини энди бошлаяпмиз". (Ҳиндистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Луис Нортон де Матос ҳинд футболи келажаги ҳақида)

- "Бу чиндан ҳам ғаройиб воқеа. Биз ҳаммамиз охиригача ҳаракат қилдик, ҳеч қачон мақсаддан қайтмадик. Якунда эса жаҳон чемпионатига йўл олдик". (Панама терма жамоаси футболчиси Роман Торрес Коста-Рикага қарши баҳсдан сўнг)

- "Яна қайтариб айтаман: Месси жаҳон чемпионатини Аргентинага олиб бермади, балки футбол жаҳон чемпионатини Мессига тақдим этди. Албатта, Мессисиз жаҳон чемпионати жуда хунук кўринган бўларди. Бу миллат мундиалга боришга ҳақли. Биз ҳозир янада кучлимиз, саралаш ўйинлари турдан турга бизни шакллантириб борди. Месси эришмаган битта соврин қоляпти: жаҳон чемпиони. Ўйлайманки, у бунга эришади. У футбол тарихидаги энг кучли футболчи ва бунга асло шубҳа йўқ". (Аргентина терма жамоаси бош мурабийи Хорхе Сампаоли Месси ҳақида)

- "Мен анчадан бери бу ҳақда ўйлаётгандим. Терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқишини жуда-жуда хоҳлагандим. Ҳозир ёшим 33да. Ҳалиям кучли клубда тўп тепяпман ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. 2010 ва 2014 йилги жаҳон чемпионатлари менга завқ бағишлади. Умуман олганда, терма жамоа учун 14 йилимни бердим ва бундан хурсандман". (Голландиялик машҳур футболчи Арьен Роббеннинг терма жамоадаги фаолиятини тугатганидан сўнг айтган гаплари)

Хориж матбуоти асосида тайёрланди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика