UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  3 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  2 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  39 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўйинигача зерикиб қолмаслик учун ўтган ҳафта жаҳон ва Европа матбуотида машҳурлар томонидан янграган энг сара фикрларни ўқишингиз мумкин.

- "Бугун уйқу йўқ. Ким уйига тонг саҳар бешдан олдин кирса жазоланади". ("Бетис" футболчиси Хоакин "Севилья" устидан қозонилган 5:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг)

- "Мен "Ливерпул"дан кетяпман, чунки "Барселона" орзуйимнинг рўёбга чиқишидир. Ўз вақтида "Ливерпуль" ҳам мен учун туш эди ва вақт ўтиб туш ўнгидан келди. Мен бу жамоа учун беш йил сарфладим. Фаолиятим яна қанча давом этишини билмайман, лекин бу орада "Барса"да ҳам маза қилиб ўйнамоқчиман. Ўйлайманки, "Ливерпуль" мухлислари мени жуда яхши тушунишади". ("Барса"га ўтган Филипп Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига ёзган хатидан)

- "Токи тўп тепар эканман, доим ўсишга интиламан ва юракдан ўйнайман". (Кейинги ой 51 ёшга тўладиган Казуйоши Миуранинг Япония иккинчи лигаси "Йокогама" клуби билан шартнома тузганидан сўнг айтган гапи)

- "Месси ҳамма нарсани тушунади. Уни биров билан таққослашнинг ўзи нотўғри. Месси ҳар томонлама уста: у ўз жамоадошини ҳам, рақибини ҳам кўради, вақт билан жуда яхши ҳисоб-китоб қилади". (Хавининг Месси ҳақида айтган фикри)

- "Зинедин Зидан энди "Реал" футболчиси эмас. Олдинги Зидан йўқ. Энди қаршингизда мураббий Зидан турибди. Мени ҳатто ўйинчилик пайтимдаги ютуқларим ҳам ҳимоя қила олмаслиги мумкин. Қачондир "Реал"даги ишим тугайди, лекин қачонлигини билмайман. Аммо "Реал" бош мураббийи сифатидаги охирги кунимга қадар бор куч билан ишлайман". ("Реал" бош мураббийи ўз келажаги ҳақида)

- "Менга Диего Форланга ўхшаган ҳужумчилар ёқади. У жуда мукаммал ҳужумчи бўлган, бундай фтуболчиларни топиш ҳозир бирмунча қийин бўлиб қолди. Шунингдек, Роберт Левандовскийда ҳам иқтидор юқори. Ҳимояда рақиб уч киши ўйнайдими, тўртми ё бештами агар ҳужумчи диққатини йўқотмаса албатта гол ура олади. Бунинг учун сен бироз фарқли ўйнашинг керак". (Барча ЖЧларнинг энг яхши тўпурари Мирослав Клозе замонавий ҳужумчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида)

- "Бразилиялик Роналдо. Унинг сифатлари ва қобилиятига гап йўқ эди. Унда ҳужумчига хос ҳамма нарса мужассам бўлган: тезлик, ҳужумни якунлаш, очилиш, пас бериш, ўйинни ўқиш. Мен уни телевизорда кўп кўрмаганман, лекин кейинроқ интернет орқали ўйинларидан лавҳалар кўриб шунга амин бўлдимки, у тенги йўқ ҳужумчи бўлган". ("Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кэйн ўзининг энг севимли ҳужумчиси ҳақида)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика