Гюндоган мавсум охиригача майдонга тушмаслиги мумкин
16 дек 2016 09:41
Янгиликлар
Гюндоган мавсум охиригача майдонга тушмаслиги мумкин
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг «Уотфорд»га қарши ўйинда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқиши мумкин.
Дастлабки тиббий текширувга кўра 26 ёшли германиялик футболчи ўнг тиззаси мушаклари шикастланганни кўрсатди, бу эса унинг мавсум охиригача майдонга тушмаслигини англатади, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Якуний хулоса бугун бўладиган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.
Май ойида у айнан шу тиззасини операция қилдирган ва Евро-2016ни ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.
Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Фикрлар