Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди
31 июл 2025 13:06
Янгиликлар
Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди
Ҳужумчи Виктор Гёкереш номи туширилган футболкалар "Арсенал"нинг савдо рекордини янгиламоқда.
Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.
Гёкереш дарҳол "канонирлар" мухлислари севимлисига айланди. Либослар сотуви биринчи кунида талаб шунчалик юқори эдики, ҳатто клуб сайти ишдан чиқди. "Арсенал" швецияликнинг исмини формаларга бепул босиб бериш кампаниясини олиб борди, бу хизмат одатда 16 фунт турарди.
Виктор ўзининг янги жамоасида 14-рақамни танлади. Бунгача "Арсенал" тарихидаги энг яхши тўпурар, афсонавий франциялик ҳужумчи Тьерри Анри бу рақам остида ҳаракат қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар