Гвардиоланинг ёрдамчиси "Ал Садд" бош мураббийи этиб тайинланди
18 июн 2022 10:21
Янгиликлар
Гвардиоланинг ёрдамчиси "Ал Садд" бош мураббийи этиб тайинланди
Испаниялик мутахассис Хуанме Лильо "Ал Садд" бош мураббийига айланди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 56 ёшли испан жамоани 2022/22 йилги мавсумдан бошқаради ва 19 июндаги матбуот анжуманида таништирилади. "Ал Садд"ни 2019-2021 йиллар давомида Хави бошқарди.
Испаниялик "Барселона"га кетганидан сўнг жамоани яна бир испан Хави Грасия шуғуллантирди.
Лильо 2020 йилдан "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб ишлади. У олдинроқ, Чили терма жамоаси ва "Севилья"да ёрдамчи, шунингдек "Атлетико" (Колумбия), "Виссел Кобе" (Япония) ва "Циндао Хайню" (Хитой) жамоаларини бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар