Гвардиола: "Ёлғон хабарларни муҳокама қилмайман"

Mirjalol Normatov
29 апр 2018, 16:01
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячи Жон Стоунзнинг келажаги ҳақида гапирди.

"Трансферлар борасидаги ёлғон хабарларни муҳокама қилмайман. Тушунмайман, қандай қилиб одамлар Жон Стоунзни сотиб юбориш керак дейди? У ҳали ёш ва Англия термасида ўйнамоқда. Жон - жамоанинг бир қисми, у туфайли чемпионликка эришдик.

Дастлабки 6 ой ажойиб даражада ўтди, бироқ у икки бора терма жамоада жароҳат олди ва ҳолат ўзгариб кетди. Жон кетмайди", - деди Пеп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com