Гвардиола тер Штегенни "Манчестер Сити"га чақирган

Aslanov Jasurbek
11 янв 2017, 20:25
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Хосеп Гвардиола уни "Манчестер Сити"га чақирганини айтиб ўтди.


"У оёқлари билан яхши ўйнай оладиган дарвозабон харид қилишни истаганди. Агар клубимдаги вазият ўзгармаганида вазиятни ўзгартиришим мумкин эди. Лекин, клубдагилар менга вақтим келганлигини айтишди ва қўллаб-қувватлашди. Мен эса иккиланмасдан "Барса"да қолдим. Гвардиола мени "Манчестер Сити"га чақирганди. Лекин, келажагим бу ер билан боғланган", - дейди "Барселона" дарвозабони тер Штеген.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com