

"Родридан мен фақат барқарор ҳолатни хоҳлайман. У ҳали тўлиқ тайёр эмас. Мен унинг маҳоратига шубҳа қилмайман. Родри ҳамон дунёнинг энг яхши футболчиси. Янги "Олтин тўп" соҳиби бир неча ойдан кейин аниқланади. Ҳозирча энг яхшиси ҳали ҳам Родри", - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Родри оёғидан олган жиддий жароҳатидан сўнг клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этганди, бироқ ярим ҳимоячи "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда яна жароҳат олиб, сентябрнинг ўрталаригача сафдан чиққанди.



