

"Қўлимиздан келган ҳамма ишни қилдик, аммо рақиб ҳимояга ётиб олса футбол ўйнаш қийин. Сўнгги дақиқаларда рақиб ритмида ҳаракат қилдик ва бизга осон бўлгани йўқ, чунки 1:0 жуда нозик ҳисоб. "Манчестер Сити" 2:0, 3:0 ёки 4:0 қилиш учун етарли вазиятлар яратди. Бундай ҳолатларга доимо тайёр бўлиш керак. Аммо бу ғалабадан сўнг таъқибчиларимиздан 15 очкога илгарилаб кетдик ва бемалол кейинги баҳсга тайёргарлик кўришимиз мумкин. Ҳар бир мураббий ўзи хоҳлаган ишни қилишга ҳақли. Биз ҳар қандай тактикага қарши кураш йўлларини излашимиз керак" - дейди Гвардиола.



