

“Биз яхши ҳордиқ чиқардик ва энди биз учун осон бўлмаган “Саутгемптон”га қарши ўйинга ҳозирлик кўрамиз. Мен машғулотлар натижасидан мамнунман, айниқса майдонга у қадар кўп тушмаётган футболчиларнинг ҳаракатларидан... Эски қадрдоним Маурисио Пеллегрино билан яна учрашишдан мамнунман. “Саутгемптон”нинг ўйинларини кўриб чиқдим. Маурисио ўтган мавсумда “Алавес” билан ажойиб натижаларни қўлга киритди. Жамоада кўплаб ёш футболчилар бор ва муруббий уларни профессионал сифатида ўсишида катта ёрдам бермоқда. Биз доимо Маурисо билан суҳбатимизда у мендан футбол ҳақида, тактика борасида кўплаб саволлар берарди. Мен яна у билан кўришишдан ва ўйиндан кейин мулоқот қилишдан мамнунман”, дейди Гвардиола.



