Гвардиола: “Ливерпуль”нинг ўйинини кузатаман”

Eldor Akmurzayev
1 май 2021, 19:55
АПЛ 34-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас” – “Ман Сити” (0:2) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Пеп Гвардиола чемпионлик ҳақида гапирди.

“Чемпионлар Лигасидан сўнг ўтказган ўйинимиздан тўла қониқдим. Кутилганидек темпда ўйнай олмадик. Бироз қийналишимизга тўғри келди, аммо иккинчи таймда ғалабага лойиқлигимизни кўрсатдик.

АПЛдаги келажагимизни тахмин қилишни бошлашимиз мумкин. “Ливерпуль”нинг ўйинини кузатаман. Ҳаммаси ўз қўлимизда ва энди ПСЖни мағлуб этиш учун барча нарсани қиламиз

Қандай гол, қандай инсон (Агуэронинг голи ҳақида). Уни яхши кўраман”, дейди Пеп.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар эртага сафарда МЮни енгса, “шаҳарликлар” муддатидан олдин АПЛ чемпионига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›