Гвардиола "Лидс"дан Филлипс билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
13 сен 2021, 10:13
"Лидс" ярим ҳимоячиси Келвин Филлипс фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

25 ёшли Англия терма жамоаси ўйинчиси учун "Манчестер Сити" даъвогарлик қилмоқда.

"Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйинчини ўз жамоасида кўрмоқчи.

Филлипс ўтган мавсум "Лидс" таркибида 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 40 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes