Гвардиола: "Чарчадим"

Tolibjon Qosimov
15 май 2024, 12:01
Тунда АПЛ 34-туридан ўрин олган қолдирилган баҳс бўлиб ўтди.

Унда "Тоттенхэм" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ғалабадан кейин чемпионат тугашига 1 тур қолганда Хосеп Гвардиола шогирдлари яна пешқадамликни қайтариб олишди. Беллашувдан кейин Гвардиола фикрларини билдириб ўтди.

"Бизни Штефан Ортега қутқарди. Акс ҳолда, "Арсенал" Премьер лига чемпиони бўларди. Ортега бирга-бирда мен ҳаётим давомида кўрган дарвозабонлар орасида энг яхшиларидан бири.

Мен чарчадим, бугун дам оламан. Эртага эса "Вест Хэм" ҳақида ўйлашни бошлаймиз", - деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 86-дақиқасида ҳисоб 1:0 бўлиб турганда Сон Хён Мин жароҳат олиб майдонни тарк этган Эдерсон ўрнига тушган Ортега билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетади. Соннинг зарбасини Стефан оёқлари билан қайтариб қолади.

ФОТО  Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди


Англия Премьер лигаси турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> АПЛ

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/centregoals

Сўнгги янгиликлар

Барча ›