Гвардиола: "Бу мавсум АПЛда Де Брюйнедан яхшироқ футболчи бўлмади"

Aslanov Jasurbek
23 апр 2018, 10:39
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг фикрича, "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне жорий мавсум якунларига кўра Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси бўлиши керак эди.

"Агар Де Брюйне ғолиб бўлмаса, совринни ютадиган инсонни табриклашдан бошқа чорамиз қолмайди. Бироқ, менимча, барқарорлик нуқтаи назаридан ундан яхшироқ футболчи бўлмади деб ўйлайман. У ажойиб ўйинини ҳар уч кунда намойиш этди. Рақамлар ким энг яхшилигини айтиб бериши мумкин, аммо бу мавсум Де Брюйнедан яхшироғи бўлмади.

Бу менинг фикрим, лекин футболчилар бошқача ўйлаши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёзда чемпион сифатида дам оламиз" - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар ассоциацияси талқинига кўра Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports