Гути: “Ҳар бир ўйинда фантастик ўйнайдиган битта футболчини биламан. У Месси”
24 янв 2020 22:49
Янгиликлар
Гути: “Ҳар бир ўйинда фантастик ўйнайдиган битта футболчини биламан. У Месси”
Айни пайтда “Альмерия” клубини бошқараётган “Реал”нинг собиқ футболчиси Гути “Барселона” сардори ва етакчиси Лионель Месси ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
“Мен ҳар бир учрашувда фантастик ўйин кўрсатадиган битта футболчини биламан. У Месси. Ҳар сафар у майдонга тушар экан, нимадир содир бўлади. Бошқа футболчилар яхши ёки ёмон спорт формасида бўлишлари мумкин. Месси эса бошқалардан фарқли равишда ҳар бир баҳсни ажойиб тарзда ўтказа олади”, дея Гутининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда A Bola.
Жорий мавсумда Месси клуби сафида 21 та учрашувда майдонга тушди. 32 ёшли ҳужумчи ҳисобида 17 та гол ва 9 та голли узатма мавжуд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар