Гризманн онлайн-стримда 29 минг евро йиғди

Mirjalol Normatov
11 апр 2020, 23:44
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн 24 соатлик ҳайрия онлайн-стримида 29 минг евро йиғишга эришди.

"Grizi Esport" хабарига кўра, ушбу сумма коронавирус пандемиясига қарши кураш учун ишлатилади.

Француз киберспорт ўйинларида ўз омадини синаб кўрди. Поль Погба ҳамда Усмон Дембеле ҳам жонли эфирда кўриниш берди. Гризманн пул ўтказганларнинг барчасига ўз миннатдорлигини билдирди.

Евромавсум март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган. Ушбу вирусдан вафот этганлар сони 103 мингдан ошмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Grizi Esport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›