Гризманн: "Миш-мишлардан чарчадим"

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019, 18:45
"Атлетико" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн ёзги трансфер ойнасида клубдан кетиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди.

"Барселона" ҳақида миш-мишлар? Бундан бироз чарчадим. Ҳар йил шундай бўлади, ўрганиб ҳам қолдим.

Исландияга қарши баҳс ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин осон ўтмади. Жамоа менга муҳтожлигини биламан. Энди Испания чемпионатида мавсумни яхши якунлаш керак" - дейди Гризманн.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo