Гризманн Мессини футболнинг юзи деб атади

Alisher
17 июл 2019, 11:01
"Барселона"нинг янги ўйинчиси Антуан Гризманн каталонияликлар етакчиси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- У ҳудди баскетболдаги Леброн Жеймс кабидир. Леброн - баскетболнинг юзи бўлгани каби Месси ҳам футболнинг юзидир.

Гризманн билан тузилган шартнома 2024 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. Унинг товон пули 800 миллион еврони ташкил этади.

Форвард якунланган мавсум "Атлетико" сафида 47та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 10та ассистга эришган.

Гризманн "Барселона"да нечинчи рақам остида ҳаракат қилади?

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›