

Гризманн янги жамоаси ва клуб сардори Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.
«Месси билан бир жамоада ўйнашимдан жуда ҳам бахтиёрман. Унинг кунлик машғулотлардаги иштирокини тезроқ кўришни хоҳламоқдаман. Бу ажойиб клуб ва мен янги жамоадошларим ҳамда бош мураббий билан ишлашни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Каталонияга келганимдан роҳатланмоқдаман. Ўйлайманки, клуб мухлисларига қувонч улашган ҳолда зафарли онларни улар билан бирга нишонлаймиз», – дея қайд этган Гризманн.



