Гризманн «Жирона»га қарши ўйинда нима учун қизил карточка олди?

Narzulla Saydullayev
20 авг 2017, 07:50
«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания чемпионатининг 1-турида «Жирона»га қарши ўйинда (2:2) бош ҳакам Хуан Мартинес Мунуэрани ҳақорат қилгани учун четлатилди.

Учрашувнинг 67-дақиқасида ҳакам футболчига симуляция учун сариқ карточка кўрсатди. Бунга жавобан Гризманн ҳакамга қараб: «Сен ахлатсан» деди. Ҳакам дарҳол унга қизил карточка кўрсатди ва Гризманн майдонни тарк этди.

Қизиғи Гризманн майдонни тарк этаётганида жамоаси 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди, учрашув 2:2 ҳисоби билан якунига етди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›