Гризманн “Атлетико”нинг ЧЛдаги энг яхши тўпурарига айланди

Aslanov Jasurbek
22 фев 2017, 01:41
“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн ЕЧЛ 1/8 финали доирасида жамоасининг “Байер”га қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёзишга эришди.

Шу тариқа 25 ёшли ҳужумчси Испания жамоасининг Европа чемпионлари лигаси мусобақасида тўпурарига айланди. Унинг ҳисобида ЕЧЛдаги голлар сони 13 тага етди. Бунгача ЕЧЛда “Атлетико” сафида Луис Арагонес 12 та гол киритишга эришганди.

ЕЧЛнинг бу йилги мавсумида франциялик футболчи еттита учрашувда тўртта гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›