Гринвуд: “Мухлислар ва Саутгейтдан узр сўрайман”
08 сен 2020 20:40
Янгиликлар
Гринвуд: “Мухлислар ва Саутгейтдан узр сўрайман”
Англия термасидаги дебют ўйинларини Исландияга (1:0) қарши ўтказган Мейсон Гринвуд ва Фил Фоден карантин қоидаларини бузишганди.
Аниқроғи, улар мазкур учрашувдан кейин меҳмонхонага енгил табиат қизларни таклиф этишган ва бу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Душанба куни эса Гринвуд ва Фоден терма жамоа лагеридан ҳайдалди.
“Воқеадан ўзимга хулоса чиқардим ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўрамоқчиман. Футболчилар ва мураббийларни ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган коронавирусга қарши қоидаларни маъсулиятсизлик билан буздим. Гарет Саутгейтдан кечирим сўрайман, у менга билдирган ишончини оқлай олмадим. Бу менинг айбим. Оилам ва мухлисларга бу вазиятдан сабоқ оламан деб ваъда бераман”, дейди 18 ёшли футболчи,
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар