"Уиган" хужумчиси Гранд Холд жамоасини ўзгартириши мумкин. "Sky Sports" нашрининг хабар беришича, 32 ёшли футболчига аввал "Норвич"да у билан бирга ишлаган "Вилла" мураббийи Пол Ламберт қизиқмоқда.
Ламбертнинг ўзи ҳам бу маълумотни тасдиқлади. Манбанинг хабар қилишича, тиббий кўрикдан ўтиб бўлгач, Холд "Астон Вилла" билан шартномага имзо чекади.