UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Голландлар Дел Боске кемасининг елканларини тушириб юборишди Янгиликлар

Голландлар Дел Боске кемасининг елканларини тушириб юборишди

Жаҳон чемпионати "Б" гуруҳидан ўрин олган Испания ҳамда Голландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Ўйиндан олдин испанларнинг имконияти юқорироқ баҳоланган бўлиши мумкин. Сабаби, Дел Боске шогирдлари таркиб борасида анча кучлилар. Бошқача қилиб айтганда, бугун тажриба шижоатга қарши майдонга тушган эди.

Биринчи бўлим ортиқча ҳаяжонларсиз ўтди. 27 дақиқада Хаби Алонсо пенальтидан гол урганидан сўнг ўйин савияси пасайгандек бўлди. Танаффусга чиқиб кетиш арафасида Робин Ван Перси бош билан тўп киритиб мувозанатни тиклади.



53 дақиқада Роббен ажойиб тарзда гол уришга эришди. Шу голдан сўнг Дел Боске Хаби Алонсони олиб майдонга Педрони туширди. Натижада, таянч ярим ҳимояси кучсизланиб қолди.

64 дақиқада Снейдернинг тўп узатишидан сўнг Де Врей боши билан ҳисобни ўзгартирди.
Голландлар учинчи тўпни киритишганидан сўнг Касиляснинг асаблари ҳам дош бермади. У оёғидаги тўпни рақибга топшириб қўйди. Робин эса бундай совғаларни кўкка совурмайди.

Испания ҳимояси сочилиб кетди, голландлар нима ҳохлашса, шуни қилишди. 80 дақиқага келиб эса  Роббен супер юришни намоиш этиб берди. Жуда катта тезликда рақиб ўйинчиларини чалғитиб учрашувга нуқта қўювчи голни урди.
Иккинчи бўлимда Голландия аъзолари нима ҳохлашса, шуни вилишди.
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика