UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  17 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  22 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Гол урмаган ҳужумчилар Янгиликлар

Гол урмаган ҳужумчилар

Теглар :  ПФЛолий лига
Ҳар қандай ҳужумчининг савияси ва унинг баҳосини урган голлари сони белгилаб беради. Ҳужумчи ҳарқанча ҳаракат қилмасин, керак бўлса ҳимояга қайтиб жамоадошларига ёрдам бермасин, барибир ўзининг асосий иши - гол урмас экан танқидлар остида қолаверади.

Бу йилги олий лигада умуман тўп кирита олмаган ҳужумчилар ҳам кузатилди. Улар қанчалик ҳаракат қилишди, аниқ билмадиг-у, лекин биронтаям гол ура олишмади. Бу эса уларнинг обрўсига путур етказиб қўйиши мумкин. Қуйида бу мавсум олий лигада умуман гол урмаган ҳужумчиларни келтириб ўтамиз.  

Алишер Шоғуломов
Жамоаси: "Бухоро" (биринчи давра, 12 ўйин), "Нефтчи" (иккинчи давра, 11 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 4-тур. "Андижон" - "Нефтчи" 2:1

Ҳар иккала даврани иккита жамоа сафида ўтказган Алишер Шоғуломов бу йил биронтаям гол ура олмади. У охирги марта ўтган йил "Андижон" таркибида "Нефтчи" дарвозасига тўп киритган.

Виктор Клишин
Жамоаси: 
"Олмалиқ" (20 ўйин)
Охирги урган голи: 2012 йил. 5-тур. "Бухоро" - "Шўртан" 0:1

"Олмалиқ" таркибида йигирмата ўйинда майдонга тушган Виктор Клишин ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўя олмади. Энг қизиғи шундаки, Клишин сўнгги бор 2012 йил олий лигада гол урган.

Дониёр Усмонов
Жамоаси: 
"Олмалиқ" (биринчи давра, 4 ўйин), "Навбаҳор" (иккинчи давра, 11 ўйин)
Охирги урган голи: 2015 йил. 28-тур. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" 0:1

Дониёр Усмонов ҳам жорий мавсумни иккита жамоа сафида ўтказди, бироқ у "Олмалиқ", "Навбаҳор" клубларида ўйнаб гол ура олмади. Дониёр охирги марта олий лигада 2015 йил "Нефтчи" дарвозасига тўп киритган экан.

Павел Соломин
Жамоаси: 
"Обод" (14 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 30-тур. "Пахтакор" - "Обод" 1:1

Агар "Обод" тарқалиб кетмаганида Соломин гол урармиди? Бир нарса дейиш қийин, чунки "Обод"нинг ўйини шундоғам ҳужумкор эмасди. Ўйини чиқса ўйнарди, бўлмаса йўқ. Ўтган йилнинг сўнгги турида "Пахтакор"га гол урган Соломин бу йил биронтаям тўп кирита олмади.

Отабек Исроилов
Жамоаси: 
"Қизилқум" (биринчи давра, 8 ўйин), "Нефтчи" (иккинчи давра, 6 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 17-тур. "Навбаҳор" - "Нефтчи" 2:1

Отабек Исроилов иккита жамоа сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди. Лекин голдан дарак бўлмади. У ҳам охирги марта ўтган йил гол урганди. Гарчи жамоаси ютқазган бўлса-да, "Нефтчи" таркибида "Навбаҳор"га тўп киритган. Ўтган йил Отабек жами тўртта гол урган экан. 

Марадона Сафаров
Жамоаси: 
"Машъал" (биринчи давра, 4 ўйин), "Шўртан" (иккинчи давра, 10 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 28-тур. "Қўқон-1912" - "Машъал" 1:1

Мубораклик Марадона негадир исмига мос равишда тўпурарлик қобилиятини кўрсата олмаяпти. У бу йил воҳанинг икки жамоаси таркибида ўйнади. Лекин на "Машъал"да, на "Шўртан"да тўп кирита олмади. У ҳам олий лигадаги охирги голини ўтган йил урган экан.  

Дониёр Исмоилов
Жамоаси: 
"Динамо" (13 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 22-тур. "Олмалиқ" - "Локомотив" 2:5

Дониёр Исмоилов ярқ этиб порлаган ёшлардан бири эди. Бу ҳужумчи "Олмалиқ" таркибида ўйнаб мухлисларга танилди. Бироқ бу мавсумни "Динамо" сафида ўтказган футболчи 13та ўйинда иштирок этиб, бирортаям тўп кирита олмади.

Фарҳод Тожиев
Жамоаси: 
"Динамо" (12 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 6-тур. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 2:1

Тажрибали Фарҳод Тожиев якунига етган мавсумнинг иккинчи даврасини "Динамо"да ўтказиб, афсуски, у ҳам тўп кирита олмади. Албатта гол урмаганидан кейин ҳатто Фарҳод Тожиевга Суперлига клубларидан таклиф бўладими-йўқми, бир нарса дейиш қийин. У охирги марта ўтган йил "Олмалиқ" таркибида тўп киритган.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика