Годин: “Лаутаро Гризманндан ўзиб кетиши мумкин”
02 апр 2020 07:25
Янгиликлар
Годин: “Лаутаро Гризманндан ўзиб кетиши мумкин”
Диего Годин Лаутаро Мартинес ҳамда Антуан Гризманнинг фарқи ҳақида гапирди.
“Гризманн ва Лаутаро бир хил ўйин услубидаги ҳужумчилар эмас. Аммо Лаутарода Антуандан яхшироқ бўлиш учун потенциал етарли. Ўйин жиҳатидан Лаутаро Луис Суарес ҳамда Серхио Агуэрони эслатиб юборади. У ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилади, бундан ташқари кундан кунга кучга тўлиб бормоқда”, — дейди Годин.
Маълумот учун, Мартинес жорий мавсум “Интер” сафида 28 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Унинг хизматларига “Барселона”дан жиддий қизиқиш бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар