Goal.com: Руни «МЮ» билан шартномани узайтиришни истамаяпти

Narzulla Saydullayev
11 окт 2013, 13:38
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни клуб билан янги шартнома борасидаги музокарани бошлашга рад жавобини берди.
27 ёшли футболчи ҳамон «қизил иблислар» сафидан кетмоқчи.

Goal.com нашрининг хабарига кўра, Рунининг вакиллари клуб билан шартномани узайтириш борасида музокара бошлашга рози бўлишмаган.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг «МЮ» билан шартномаси 2015 йил ёзига қадар амал қилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru