Глен Жонсон АПЛда ким тўпурар бўлишини тахмин қилди
01 окт 2021 21:37
Янгиликлар
Глен Жонсон АПЛда ким тўпурар бўлишини тахмин қилди
Англиялик собиқ ҳимоячи Глен Жонсоннинг фикрича, Ромелу Лукаку тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқади. Бундан ташқари, у ҳатто бельгиялик футболчининг аниқ голлари сонини ҳам башорат қилган.
"Ўйлашимча, Лукаку тўпурарлар баҳсида Роналдуни ортда қолдира олади. Бу ўйин кўпроқ иштирок этиш туфайли содир бўлади. Португалиялик футболчининг ҳар ҳафта майдонга туша олишига ишонмайман.
"Челси" тўғри йўлдан кетаётганини кўряпман, шу боис Лукакуда кўплаб голли вазиятлар бўлади. Ҳар бир учрашувда у жуда кўп имкониятларга эга бўлади", — дейди Жонсон.
Шунингдек, Глен Жонсон Лукаку мавсумни 24 та гол билан якунлашини айтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар