UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. Рейндерснинг голи "Милан"га меҳмонда "Монца" устидан ғалабани тақдим этди  0 00:46РПЛ. ЦСКА учта қизил карточка кўрсатилган Москва дербисида "Спартак"га мағлуб бўлди, Файзуллаев 63 дақиқа ўйнади  4 00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  1 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  3 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  69 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  9 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  15 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5

Ғиёс Комилов: “Бу йил олий лигада сенсацион натижалар кўп бўлди” Янгиликлар

Ғиёс Комилов: “Бу йил олий лигада сенсацион натижалар кўп бўлди”

Муборакнинг “Машъал” клуби ҳимоячиси Ғиёс Комилов бир неча йиллардан буён олий лигада ўйнаб келмоқда.

Биз “газчилар” вакили билан суҳбат қуришга қарор қилдик. Савол-жавобни одатга кўра болаликдан бошладик.

- Футболга қандай кириб келганингиз кўпчиликка қизиқ.

- Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилганман. Ёшлигимданоқ футболга қизиқиб қолганман. Маҳаллада болалар билан бирга тўп тепардик. Дадам футболнинг ашаддий мухлиси эдилар. Мени футболчи қиламан деб ният қилганлар. Дастлаб Чортоқда 76-спорт мактабида Аҳмаджон ака қўл остида шуғулланганман. 2000 йилдан Тошкентдаги Кадишев даҳасидаги 5-сонли футбол интернатига қатнай бошлаганман. Жамшид Абдураимов қўл остида футболнинг илк сир-асрорларини ўрганганман.

- Сиз билан бирга ўқиганлар орасида қайси машҳур футболчилар етишиб чиққан?

- Интернатда Суҳроб Бердиев билан бирга ўқиганман. Айни пайтда у “Қўқон-1912” жамоасида фаолият олиб бормоқда. “Машъал”да ўйнаётган Жамшид Ҳасанов ҳам шу ерда таълим олган. Фақат у мендан битта катта синфда ўқиган.


- Интернатдаги фаолият қандай кечган?
- Интернат жамоаси сафида икки марта шаҳар чемпиони бўлганмиз. 2000 йил финалда БЎСМ-2 жамоаси билан тўқнаш келганмиз. Баҳсдаги ягона голни айнан мен урганман. Ўша учрашув жуда эсда қоларли бўлган. 2001 йилда ҳам Жамшид Абдураимов бошчилигидаги шаҳарда чемпионликка эришганмиз.

- Гол урганман дедингиз. Ёшликдан марказий ҳимоячи бўлганмисиз?

- Йўқ унда қанот ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилардим. Кейинроқ ҳимояда ҳам ўйнай бошлаганман.

- Интернатдан сўнг қаерда ўйнагансиз?

- Интернатда ўқиган футболчилар “Локомотив” клуби мактаби жамоасига ўтказилган. Бу жамоа сафида икки марта Республика чемпиони бўлганмиз. Унда бизга Жамшид Абдураимов билан бирга раҳматли Низом Нортожиев мураббийлик қиларди. 2004 йилда “Локомотив” бизни Таиландга “Қирол Кубоги” мусобақасига юборган. У ерда ҳам чемпионликка эришганмиз. Кейинроқ Суҳроб Бердиев билан биргалида “темирйўлчилар” ўринбосарлар сафида ўтганмиз. 2006-2007 йилларда ёшлар жамоасида ўйнаб юрдик. Бироқ кутилмаганда олинган оғир жароҳат туфайли бир йил давомида футбол ўйнай олмадим.

- Биринчи лигада ҳам ўйнагансиз...

- Ҳа, жароҳатимни даволаб бўлгач биринчи лигада “Оқ-тепа”, “Хотира-79” ва “Чуст-Пахтакор” каби жамоаларда фаолият олиб бордим. 2013 йилда “Андижон”да ўйнадим. Ўшанда “бургутлар” биринчи лигада ўйнашарди. Фурсатдан фойдаланиб бу жамоага раҳмат айтмоқчиман, сабаби фаолиятим ўзгаришида айнан “Андижон”нинг хиссаси катта бўлди. Кейинги йил “Машъал” ўз сафига чорлади. Шундан бери Муборак клуби шарафини ҳимоя қилиб келаяпман. 3 йилдан бери бу ердаги футболчилар билан ака-укадек бўлиб кетдик. Барча шароитлар ажойиб, ҳеч нимадан нолишга ҳаққим йўқ.

- Александр Хомяковга қандай таъриф берасиз?

- Ўзбекистондаги яхши мураббийлардан бири. Сабаби ёш футболчиларга ишонч билдириб уларни асосий таркибга қўйишдан қўрқмайди. Тактик томонлама ҳам кучли мутахассис деб биламан.

- Негадир “Машъал” бу йил ўзига ўхшамади...

- Тўғри, ўтган йилги натижамиздан анча пастдамиз. Йил бошидаги ўйинларда режаларимиз амалга ошмай қолди. Футболда омад ҳам катта роль ўйнашини биласизку. Биринчи давра охирида сафарда “Бухоро”ни, ўзимизда “Насаф”ни ютиб сал ўзимизга келиб олдик.

- Бу йил жамоанинг энг яхши уч футболчиси кимлар?

- Дарвозабонимиз Жавоҳир Илёсов. Ёш посбон ўзининг ишончли дарвозабон эканини исботлади. Ёш ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов ҳам асосий таркиб аъзосига айланиб олди. Шаҳзод Шайманов ҳам жамоамизнинг муҳим голларини уришга эришди. Иккинчи давра бошида “Машъал”га келган Кенжа Тўраев ҳам яхши ўйин намойиш этди ва кўплаб голлар урди.

- Олий лиганинг энг яхши уч футболчиларичи?

- Тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда кетаётган Темурхўжа Абдухолиқов. “Металлург” ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев ҳам ўзини кўрсатди. Бизнинг жамоадан Жамшид Ҳасановни ҳам ушбу рўйхатга киритган бўлардим. 



- Шартномангиз тугамоқда. Кейинги режалар қандай?

- Ҳа йил охирида клуб билан тузилган шартномам якунига етади. Кейинги йил қаерда ўйнашим ҳозир аниқ эмас. Қишки таътил вақтида агар яхши таклифлар бўлса уларни кўриб чиқаман. Ҳар бир футболчи чемпионликка курашадиган ва ОЧЛда ўйнайдиган клублар сафида фаолият олиб боришни истайди. Агар бундай вариантлар бўлмаса “Машъал”да ҳам қолишим мумкин.

- Бу йилги олий лигамиз ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

- 2014 йилдан кейин чемпионатда яққол фаворит кузатилмаяпти. Ўша пайтларда битта клуб якка пешқадам бўларди ва барча рақибларни мағлуб этиб муддатдан анча аввал чемпионликни қўлга киритар эди. Бу йил эса биринчи ўриндаги жамоа пастда бораётган жамоага ютқазиб қўйиши мумкин. Сенсацион натижалар кўп кузатилди деб ўйлайман. Масалан, “Машъал”ни олсак “Бунёдкор” билан икки марта дуранг ўйнади, “Насаф”ни мағлуб этди, “Пахтакор” билан дуранг қайд этди.

- Ўзингиз Наманганда туғилгансиз. Ушбу вилоятнинг бош жамоаси “Навбаҳор”нинг бундай ҳолатда тушиб қолиши ачинарли эмасми?

- Албатта ачинарли. “Навбаҳор” шонли тарихга эга бўлган жамоа. Бу жамоада менимча молиявий ҳолат яхши бўлмагани учун шундай аҳволга тушиб қолди. Яхши ҳомий бўлса барчаси ўзгача бўларди. Футболчилар билан суҳбатларда молиявий қийинчиликлар кўп бўлишини айтишарди. Бундан ташақари мураббийларнинг тез-тез алмаштирилиши ҳам жамоа натижаларига таъсир қилмай қолмайди. Шахсий фикрим йил бошида Рашид Ғофуровга имконият бериш керак эди. Сабаби янги жамоа тузиш осон эмас, 3-4та ўйиндан сўнг дарҳол ижобий натижага эришиш қийин.



- Ғиёс Комилов кимларга раҳмат айтмоқчи?
- Менга тарбия берган барча мураббийларимга раҳмат айтаман. Жамшид Абдураимовга миннатдорчилик билдираман, марҳум Низом Нортожиевнинг ҳам хиссаси катта бўлган, “Чуст-Пахтакор”даги мураббийларга, “Андижон”да бирга фаолият олиб борган Азамат Абдураимовга раҳмат. Шунингдек Зафар Мусабоев ҳам менга кўп тўғри маслаҳатлар берган. Бундан ташқари “Машъал”да ҳозирги барча мураббийлар ва ходимларга катта раҳмат айтаман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика