UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  3 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  2 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  8 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  14 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

"Ғиждувон"нинг ўртоқлик беллашувлари ва трансферлари ҳақида Янгиликлар

"Ғиждувон"нинг ўртоқлик беллашувлари ва трансферлари ҳақида

Ўтган мавсумни Биринчи лигада муваффақиятли ўтказган “Ғиждувон” клуби Про лиганинг янги мавсумига жиддий тайёргарлик олиб борди.

Баҳодир Шаймардонов шогирдлари ўқув-йиғин машғулотларини Ғиждувон ҳамда Тошкентда ўтказишди. Пойтахтдаги йиғин мобайнида назорат учрашувларига катта эътибор қаратилди. Унда Про-лига ва биринчи лига жамоаларига қарши синов-назорат ўйинлари ташкил қилинди. 

Ўртоқлик баҳслари рўйхати:

“Ғиждувон” – “Янгиер”  - 1:1

“Ғиждувон” – “Бухоро”  - 3:2

“Ғиждувон” – “Хоразм” – 2:2 

“Ғиждувон” – “Дўстлик” – 4:0

“Ғиждувон” – “Локомотив БФК” – 7:2

"Ғиждувон" - "Қизилқум-ФАРМ” - 2:0

"Ғиждувон" - "Қизилқум" U-21 - 3:1

"Ғиждувон" - "Машъал" - 1:1

Мураббийлар штаби ўтган мавсум таркибини сақлаб қолиш ва айрим чизиқларни кучайтиришга эътибор берди. Ўтган мавсумда "Ғиждувон" шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар клубни тарк этишди. Уларнинг ўрнига янгилар таклиф этилди.  

Шунингдек, жамоага Акром Баҳромов, Ислом Шодмонов, Жаҳонгир Исмоилов, Санжар Баротов, Сардор Сулаймонов, Нодир Ибрагимов, Солибек Каримов, Раим Обидов, Улугбек Худойбердиев, Ислом Исмоилов, Бегзод Комилов келиб қўшилди. Хусусан, 1998 йилда туғилган камерунлик футболчи Рикарду билан ҳам шартнома имзоланди.

Шу билан бирга, “Ғиждувон” клуби 9 футболчи билан хайрлашди — Дурбек Камалов, Жавоҳир Комилов, Мақсуд Маҳмудов, Бекзод Файзиев, Аббос Икромов, Асилбек Мирзаёров, Диёр Ашуров, Нодир Йўлдошев, Шерзод Кодиров.

Эслатиб ўтамиз, “Ғиждувон” 5 март куни Про лига дастлабки турида меҳмонда “Янгиер-Қурувчи”га қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика