UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  1 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  15 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  7 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  17 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз" Янгиликлар

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз"

Шу кунларда Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақага Бухоро вилоятидан икки жамоа - "Бухоро" ва "Ғиждувон" клублари ҳам ташриф буюришган. Куни кеча ушбу мусобақа доирасида "Андижон-2" - "Ғиждувон" (4:5) учрашуви бўлиб ўтди. Сайтимиз мухбири учрашув якунида ғиждувонликлар сардори Шуҳрат Садриддинов билан интервью ташкил этди.


- Шуҳрат, "Ғиждувон" жамоаси Фарғонада "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасида иштирок этмоқда. Жамоа олдидаги режалар хусусида ўртоқлашсангиз...

- "Ғиждувон"да айни дамда ҳаммаси жойида. Клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Янги мавсумда "Ғиждувон" жамоаси олдига юқори мақсадлар қўйилган. Мавсумга тайёргарлик доирасида раҳбарият бизни "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасига юборди. Бу мусобақага келишдан мақсад бир қатор кучли ва тажрибали жамоалар билан ўйин ўтказган холда малакамизни янада ошириш ҳисобланади. 

- "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасининг 1-тури доирада жамоа таркибида бир қатор тажрибали футболчилар майдонга тушишди, масалан ўтган мавсумда "Зомин" жамоаси сафида ҳаракат қилган Элдор Каримовни айтиш мумкин. Негадир иккинчи турда жамоа таркибида бу футболчилар кўринмади, бунинг сабаби нима?

- Тўғри айтдингиз, Элдор Каримов ва яна айрим тажрибали футболчилар билан клубимиз раҳбарияти келишув арафасида турибди. Улар айни дамда жамоамизда кўрикда бўлиб туришибди. Бундан ташқари "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси давомида водийлик ёш иқтидорларни аниқлаш ва жамоамиз таркибига жалб этишни мақсад қилганмиз.

- "Ғиждувон" бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатларида иштирок этиб келмоқда. Қайсидир маънода жамоанинг ўзига яраша тарихи бор. Айтингчи, жамоа қачондан юқори лигаларга чиқишни мақсад қилган?

- Янги мавсумда жамоамиз олдига ПРО-Лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шундан келиб чиққан холда таркиб шакллантирилмоқда. Насиб бўлса мухлислар келаси мавсумдан "Ғиждувон"ни ПРО-Лигада кўришларига умид қиламиз. 

- Шуҳрат Садриддиновнинг жамоа мухлисларига тилаклари...

- Мухлислар "Ғиждувон" жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришсин. Биз ҳам уларга муносиб бўлишга, ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика