UZ

Сўнгги янгиликлар

“Ғиждувон” ҳам машғулотларни бошлади Янгиликлар

“Ғиждувон” ҳам машғулотларни бошлади

Теглар :  Ғиждувон
Про-лиганинг янги иштирокчиси “Ғиждувон” 10 январдан машғулотларни бошлаб юборди.

Дастлабки ўқув-йиғин машғулотлари давомида “Қизилқум” (0:2) ва “Машъал” (1:1) жамоаларига қарши синов-назорат ўйинлари бўлиб ўтди.

31 январь кунидан бошлаб Баҳодир Шаймардонов шогирдлари Тошкентда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди. Пойтахтдаги йиғин давомида 3та назорат учрашуви ўтказилади. 2 февраль куни “Сурхон”, 4 февраль куни “Локомотив-БФК” ва 5 февраль куни “Янгиер” билан бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Ўтган мавсум якунига етганидан сўнг жамоани  9 нафар футболчи тарк этган. Хусусан, Жавоҳир Комилов, Мақсуд Маҳмудов, Дурбек Камолов, Аббос Икромов, Бекзод Файзиев, Шерзод Кодиров, Нодир Йулдошев, Асилбек Мирзаёров, Диёр Ашуровлар “Ғиждувон” билан хайрлашган. 

Акром Баҳриддинов, Акром Баҳромов ва Шаҳзод Бешимов таклиф этилган. Пойтахтдаги йиғин давомида ҳам бир нечта футболчилар таклиф қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика