Гиггз «Футбол афсонаси» совринини қўлга киритди

Narzulla Saydullayev
15 окт 2014, 18:31
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи ёрдамчиси Райан Гиггз Extravaganza ҳайрия тадбири доирасида «Футбол афсонаси» совринини қўлга киритди.
Бу тадбир «Нордофф Роббинс» ҳайрия ташкилотига пул йиғиш мақсадида ташкил этилди.

«Футбол афсонаси» совринини қўлга киритиш мен учун шараф. Бу воқеани дўстларим билан бирга нишонлаш ва «Нордофф Роббинс»га пул йиғишга ёрдам бермоқчиман, — дейди Гиггз.

19 йил давомида ушбу совринга учта манкунианлик эга чиққан — Алекс Фергюсон, Эрик Кантона ва Денис Лоу. Бу совринни Пеле ҳам қўлга киритган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›