UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  1 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Германиялик ҳакам "Боруссия" Д совриндан мосуво қилиши мумкин бўлган хатога йўл қўйганини тан олди Янгиликлар

Германиялик ҳакам "Боруссия" Д совриндан мосуво қилиши мумкин бўлган хатога йўл қўйганини тан олди

Айни дамда Дортмунднинг "Боруссия"си чемпионлик учун курашмоқда.

Бироқ жамоа 30-турда "Бохум" майдонида муҳим очколарни бой берди. Ушбу учрашувни бошқарган ҳакам Саша Штегеманн дортмундликлар фойдасига пенальти белгиланиши керак бўлганини ва ўша вазиятда хато қилганини тан олди.

"Вазиятни бошқатдан кўриб чиқдим. Адейеми билан бўлган вазият пенальти эди. Майдонда вазиятни тўлиқлигича кўра олмадим. Ҳимоячи катта тезлик билан ҳаракат қилиб келаётганди. Адейеми биринчи бўлиб оёғини қўйганига ишончим комил эди. Албатта, видеоассистент бунга қараб чиқди ва бунга баҳо берди. Ўшанда у ҳам мен хато қилмаганимни айтди. Тавсия сабабли вазиятни кўриб чиқмагандим.

Мониторга боришим мумкинмиди? Ҳа, агарда ўзимга шубха қилганимда. Майдонда ундай бўлмади. Агарда вақтни ортга қайтарганимизда, албатта, вазиятни ўзим мониторга бориб кўрардим. Доимо энг тўғри қарорни чиқаришни истайман. Ўзимдан жахлим чиқиб кетди. Менга ҳам ёқимли бўлмаяпти. Ўша куни жуда-жуда қисқа тунни ўтказгандек бўлдим", - деди Штегеманн.

Ушбу дуранг ортидан "Боруссия" Д пешқадамлик ва чемпионликни бой бериши мумкин.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика