Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди
09 окт 2024 12:55
Янгиликлар
Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди
"Фулхэм" посбони Бернд Лено Германия терма жамоасига октябрь ойида бўлиб ўтадиган Миллатлар Лигаси ўйинларига чақирувни рад этди.
Футболчи Лондонда қолишга қарор қилди.
“Менга терма жамоада бўлишим, аммо ўйинларда қатнашмаслигимни айтишганди. Шу муносабат билан Лондонда қолиб, машғулотларни давом эттиришга қарор қилдим.
Лекин Германия терма жамоасида ўйнаш – мен учун шараф. Бу менинг мақсадим бўлиб қолади", – деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Лено сўнгги бор Германия терма жамоасида 2021 йил сентябрь ойида ўйнаган. Умуман олганда, 32 ёшли дарвозабон терма жамоа сафида 9 ўйин ўтказган.
Германия терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Босния ва Герцеговина (11 октябрь) ва Нидерландия (14 октябрь)га қарши ўйинлар ўтказади. Бундестимнинг бўлажак учрашувлар учун қайдномаси аввалроқ эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар