Генрих Мхитарян Чемпионлар лигаси финалига чиққан биринчи арман
17 май 2023 10:02
Янгиликлар
Генрих Мхитарян Чемпионлар лигаси финалига чиққан биринчи арман
«Интер» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Чемпионлар лигасининг финал босқичига чиққан тарихдаги биринчи арман бўлди.
Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг «Интер» ва «Милан» ўртасидаги жавоб учрашувида Симеоне Индзаги шогирдлари рақибларини (1:0) ҳисобида таслим этди ва икки ўйин натижасига кўра (3:0)финалга йўл олди.
«Қора-кўклар» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян шу тариқа, еврокубокларнинг энг нуфузли турнири финал ўйинида иштирок этган илк арманиялик бўлади. Аввалроқ Арманистон вакиллари Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушмаганди.
Эслатиб ўтамиз, 1/2 финалининг биринчи учрашувида Генрих Мхитарян гол уриб, ўша учрашувда якуний ҳисобни ўрнатган эди.
Чемпионлар лигаси финали Истанбулда 10 июнь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар