UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  0 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  3 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   15 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7

Геннадий Кочнев: "Омад бизни танлади" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Омад бизни танлади"

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи ярмида “оқ бўрилар” мураббийи – Геннадий Геннадиевич ўйин борасида қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.

  • Кетма-кет икки ўйинда турнир жадвалидаги ёнма-ён рақиблар билан кураш олиб бордик ва бу очколар биз учун олтинга тенг десам адашмаймаган бўламан. Ғалаба қозонганимиздан жуда бахтиёрман ва бу ғалаба билан ғузорлик футбол муҳлисларини табриклайман. Ўз ўрнида йигитларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Ўйин осон кечмади. Шундай бўлсада турнир жадвалида очколар бўйича самарқандликларга етиб олдик, бу ҳам ўзига яраша  ёқимли ҳис. Тўп назоратини ушлаб тура олдик аммо ҳужумларимизни якунлайдиган футболчи топилмади. Рақиблар ўйин сўнгига келиб тезликни ва ҳужумларни оширгани боис учрашувнинг сўнгги дақиқалари жуда ҳаяжонли ва асабий тарзда ўтди. Аммо омад бугун бизни танлади.
  • Ҳужум чизиғимизда муаммолар мавжуд. Уларни бартараф қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо келинг бугун йигитларимизни урушмаймиз. Ёшларимизга имконият бериб кўрмоқдамиз. Хушбаков бугун ўзини кўрсата олмади, лекин ният қиламизки у ҳали ишончимизни оқлайди. Сафаров эса аксинча, жамоа ўйинига тезда мослашиб кетадиган футболчи эканлигини исботлади.
  • “Динамо” таркибида Ораховацнинг ўйнамаслигини яхши билар эдик, аммо Рогак ҳам бугун заҳирадан майдонга тушгани биз учун бироз кутилмаган воқеа бўлганини инкор этмайман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика