Гендузи фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин

31 авг 2020, 08:05
Унинг хизматларига испан клубидан қизиқиш бор.

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Маттео Гендузига “Валенсия” жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Кўршапалаклар” устози Хави Грасия аслида “Уотфорд”дан Этиен Капуэни сотиб олинишини хоҳлаган эди, бироқ бу трансфер амалга ошмади. Шунинг учун мутахассис эндиликда Гендузи вариантига эътиборини қаратган. Қайд этиш жоиз, ҳозирга қадар “Валенсия”ни ярим ҳимоячилар Дани Парехо ва Франсис Коклен тарк этиб улгурди.

21 ёшли Гендузи ўтган мавсум “Арсенал” сафида 34 та ўйинда қатнашиб, 3 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Super Deporte