

“Ювентус”га қон исини сезишига йўл қўймаслик керак. Мазкур жамоа 9 йилдан бери Италияда ҳукмронлик қилмоқда, уларда ғолиблик менталитети бор. “Интер” билан баҳсдаги мағлубият? Ўша ўйин натижаси бугун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Пирло билан қарама-қаршилик? Ажойиб дўстмиз ва доимо бирга яхши вақт ўтказганмиз. Футболни тушуниш борасида ўхшашмиз ва ўйиндан сўнг ҳам дўст бўлиб қоламиз, аммо майдонга жанг бўлади”, дейди Гаттузо.


