Гаттузо "Женоа"ни бошқаришни рад этди

Alisher
28 окт 2021, 17:16
Женнаро Гаттузо "Женоа"ни бошқаришдан бош тортди.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Клубнинг янги раҳбарлари бўлмиш 777Partners компанияси 43 ёшли италияликка бош мураббийликни таклиф қилди, аммо мутахассис ушбу жойга қизиқмаслигини айтди.

Гаттузо айни дамда клубсиз. 43 ёшли мутахассиснинг сўнгги клуби "Фиорентина" бўлган эди, аммо клуб унинг қўл остида умуман ўйин ўтказмади, сабаби Гаттузо мавсумлар оралиғида жамоадан раҳбарият билан келишмовчилик сабаб кетди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira