

Мутахассисга клубнинг янги мавсум учун трансферлар сиёсати ёқмаяпти. Клубдагилар мураббий тақдим этган футболчиларни олиб кела олмаслигини маълум қилган.
Гаттузо икки ҳафта олдин "Фиорентина" устози сифатида таништирилганди. Энди эса у янги мавсум олдидан ишсиз қолиши кутилмоқда.
Гаттузо ўтган мавсумда "Наполи"ни бошқарган ва қониқарсиз натижалар сабабли истеъфога чиқарилганди.



