UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5

Гаттузо: "Агар имкони бўлганда, Гонсалони уйимдаги хонага қамаб қўйган бўлардим" Янгиликлар

Гаттузо: "Агар имкони бўлганда, Гонсалони уйимдаги хонага қамаб қўйган бўлардим"

"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо ҳужумчи Гонсало Игуаинни жамоада қолишини хоҳламоқда.
"Бизда жуда тўғри муносабат йўлга қўйилган. Ҳаммасини рост ва бевосита гапирамиз. Футболчи аниқ бир қарорга келса, уни орқага қайтариш қийин бўлади. Ҳозир Игуаин - "Милан" ўйинчиси. Лекин, нима бўлишини мен ҳам билмайман. Биз бир-биримизга жуда тўғри сўзлаймиз. Мен шундай муносабатни бундайн кейин ҳам сақланиб қолишини хоҳлайман.

Гонсало билан кўп гаплашдим. Бироқ, маслаҳат бериш қийин. Чунки, футболчининг фаолияти 13-14 йил давом этади. Қарор қилиш унга муҳим, менга эмас. Игуаин норози кўринмаяпти. Кийим алмаштириш хонасидаги муҳит унинг эътиборини тортади. Ҳаммаси менинг қўлимда бўлганда, уйимга таклиф қилардим ва хонада устидан қулфлаб, ҳар икки-уч соатда овқат олиб кириб турган бўлардим", — дея Гаттузонинг сўзларини келтирди Football Italia нашри.

Аввалроқ, Игуаинга "Челси" жамоасидан қизиқиш бўлаётганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика