Гари Невилл: "Челси" - зерикарли жамоа? Бу нотўғри"

Aslanov Jasurbek
30 апр 2015, 14:16
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "Челси" зерикарли жамоа эмаслигини таъкидлади.

"Челси" зерикарли жамоа? Бу нотўғри. 1996 йилда одамлар Кевин Киганнинг "Ньюкасли"ни кулгили деб аташгани эсимда, аммо улар кулгили омадсизлар эди ва уларни ҳозир ҳеч ким эсламайди. Гап шундаки одамлар фақат чемпионларни эслаб қолади. "Челси" мавсумнинг биринчи қисмида жуда чиройли ва мухлисбоп ўйин кўрсатган эди.

Улар сўнгги ойлар мобайнида ўз ўйинларидан бироз четга чиқишди, аммо натижа жуда яхши ва бу энг асосийси. Ҳеч бир жамоа бутун мавсум давомида бир хил ўйнай олмайди" - дейди Гари Невилл.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›