«Гамбург» кетма-кет тўртинчи мавсум дастлабки уч турда юта олмаяпти

Narzulla Saydullayev
15 сен 2014, 08:36
Бундеслиганинг 3-турида «Гамбург» сафарда «Ганновер»га мағлуб бўлди (0:2).
Дастлабки уч турдан сўнг Мирко Сломка шогирдлари атига 1 очко тўплашди ва сўнгги ўринда боришмоқда.

Қизиғи «Гамбург» кетма-кет тўртинчи йилда мавсумнинг дастлабки учта турида ғалаба қозона олишмаяпти. Ўтган мавсум клуб илк ғалабасини 4-турга келиб қўлга киритганди. Якунда фақатгина плей-офф орқали лигада қолишни уддалаганди.

«Гамбург» Германияда барча мавсумни бундеслигада ўтказган ягона клуб саналади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru