Галлас де Йонгни "Челси"да кўрмоқчи эмас

Alisher
13 авг 2022, 17:17
"Челси" собиқ ҳимоячиси Вильям Галлас "аристократлар"нинг "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгга қизиқиши ҳақида гапирди.

"Френки – яхши футболчи. У ёш, аммо шу билан бирга катта тажрибага ҳам эга. Аммо, бундай ўйинчи "Челси"га керак деб ўйламайман.

Лондонликларнинг бу жойида яхши ўйинчилар бор. Агар кимнидир харид қилиш керак бўлса, Родри ёки Каземирони тавсия қилган бўлардим", – дейди Галлас.

25 ёшли нидерландияликнинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo